1. Гитара қисмлари
Мана, хотин, кўриб қўй,
Мановни дутор дейди.
Манов боғични парда,
Манов ипни тор дейди.
Манов қулоқ, бу харрак,
Яъни, эшак боладир.
Шаҳарлик уни бундай —
Бундай қилиб чаладир
Эркин Воҳидов
«Матмусанинг дутори»
Бу бўлимда гитара қисмлари билан танишишиб чиқамиз. Асбоб
қисмлари
номларини эслаб қолишга ҳаракат қилинг. Бу бошқа саҳифалардаги
материалларни ўзлаштиришингизни осонлаштиради.
Аввал акустик гитара қисмларини кўриб чиқамиз.
Қуйида эса электрогитара қисмлари билан танишишингиз мумкин.
2. Пардаларда товушларнинг жойлашиши
Гитара одатда олти торли бўлади. Бироқ тўрт, етти, ўн ва ўн икки торли гитаралар ҳам мавжуд. Ушбу сайтда асосан олти торли гитара ҳақида сўз юритилади. Гитара торлари пўлат ёки нейлондан тайёрланади. Гитара торларининг энг ингичкасини 1-, энг йўғонини 6-тор деб олиш мумкин.
Гитара дастасидаги бўғинлар пардалар деб аталади. Кўп ҳолларда гитара қулоқларига энг яқин парда 1-парда деб олинади. Стандарт классик гитараларда одатда 19 та, электрогитараларда 21—24 та парда бўлади. Аммо 27 пардали гитаралар ҳам мавжуд.
Гитара чалишни энди ўргана бошлаганингизда нота
ёзуви ва мусиқа назариясини
билишингиз шарт эмас. Аммо гитара чалишга жиддий ёндашадиган ҳар қандай
одам нота ёзуви ва мусиқа назарияси асосларини ўзлаштириши керак.
Сабаби бусиз ҳатто асбоб пардаларини тўлиқ кўриб чиқа олмаймиз. Нота
ёзуви ва мусиқа назарияси сайт саҳифаларида кенг ёритилган. Шундай
бўлсада, асбоб пардаларини кўриб чиқишимиз учун зарур тушунчаларга бу
ерда ҳам қисқача тўхталиб ўтамиз.
Гитарачилар орасида нота
ва аккордларнинг инглизча (ёки лотинча) номларидан фойдаланиш кенг
тарқалган. Ўзбек тилига ноталарнинг номланиши рус тилидан кириб келган.
Ўзбекча ва инглизча ноталар номларининг мутаносиблиги қуйидагичадир:
Ре — D
Ми — E
Фа — F
Соль — G
Ля — A
Си — B
Гитара темперацияланган чолғу асбобидир, яъни ундаги ҳар бир ёнма-ён жойлашган парда ўртасида ярим тон фарқ бор. Ҳозирги замонавий темперацияда 12 поғона бор. Булар қуйидагилардир: C – D – E – F – G – A – B (до – ре – ми – фа – соль – ля – си) (фортепиано клавиатурасидаги оқ клавишлар) ҳамда мустақил номга эга бўлмаган (фортепианонинг қора клавишлари) товушлар.
Мустақил номи бўлмаган товушларга C (до) ва D (ре) ўртасидаги, D (ре) ва E (ми) ўртасидаги, F (фа) ва G (сольl) ўртасидаги, G (соль) ва A (ля) ўртасидаги ҳамда A (ля) ва B (си) o‘rtasidagi tovushlar kiradi. ўртасидаги товушлар киради. Уларни ёнидаги нота номи билан номлаймиз. Масалан, до ва ре ўртасидаги товушни баландлатилган до (до#, яъни до-диез) ёки пастлатилган ре (ре♭, яъни ре-бемоль) деб аташ мумкин. C# (до-диез) билан D♭ (ре-бемоль) бир хил товушга эга, аммо гаммалар тузилишидан келиб чиқиб, айрим ҳолатларда диез, бошқа ҳолатларда бемоль ишлатиш тўғри бўлади.
Қуйидаги диаграммада стандарт созланган гитара пардаларида ноталарнинг жойлашуви берилган. (♭ — бемоль, # — диез)
Мана бу диаграммада эса стандарт созланган 19 пардали гитара пардаларида ноталарнинг жойлашуви ҳамда ушбу ноталарнинг нота ёзувида белгиланиши келтирилган.