1. Теория

Уч ёки ундан ошиқ товушнинг бирга чалиниши аккорд деб аталади. Аккордларни чалишни ўрганишдан аввал уларнинг тузилиши ва айрим мусиқий тушунчаларга қисқача тўхталиб ўтамиз.

Икки товушнинг паст-баландлик жиҳатидан ўзаро нисбати интервал деб аталади. Аккорддаги товушлар одатда терциялардан иборат бўлади. Бошқача қилиб айтганда, аккорд товушлари ўртасидаги фарқ уч интервалдан иборат бўлади. Нота ёзуви ва теория саҳифасида барча интервал турлари ва уларнинг номланиши ҳақида батафсил маълумот берилган.

Ҳар бир аккорд ундаги пастки товушдан юқори товушга қараб тузилади ва шундай ўқилади. Аккорднинг асоси бўлган товуш унинг примаси деб аталади. Прима ортидан аккорднинг терцияси (3-интервал), кейин квинтаси (5-интервал), кейин септимаси (7-интервал) ва нонаси (9-интервал) келади. Бу товушларни мос равишда 1, 3, 5, 7 ва 9 деб белгилаймиз. Қайси интервал қайси нотага мос келиши эса гаммаларга боғлиқ. Бу ҳақида Гаммалар саҳифасида батафсил маълумот берилган.

Бу саҳифада барча аккорд турлари ҳақида маълумот берилган. Энг кенг тарқалган аккорд турлари мажор ва минор аккордлардир. Қисқа айтиб ўтадиган бўлсам, мажор аккорд одатда мажор гаммасининг 1-, 3- ва 5-ноталаридан тузилади. Минор аккорд эса, мос равишда, минор гаммасининг 1-, 3- ва 5-ноталаридан тузилади. Аккорд зиналари саҳифасида мажор гаммаси асосида аккорд тузиш ҳамда минор гаммаси асосида аккорд тузиш атрофлича ёритилган.

Гамманинг 1-, 3- ва 5-ноталаридан тузилган аккорд учтовушлик (инглизча triad) деб ҳам аталади. Учтовушлик аккордининг бир тури бўлиб, унда гамманинг 1-, 3- ва 5-ноталари ишлатилади. Аккордда эса ноталар уч ёки ундан кўп бўлади ва улар гамманинг 1-, 3- ва 5-ноталарига чекланмайди.

Мажор гаммалари тузилишидан келиб чиққан ҳолда, мажор аккорд катта терция (2 тон) ва кичик терциядан (1,5 тон) иборат бўлади. Минор гаммалари тузилишидан келиб чиққан ҳолда, минор аккордлар кичик терция (1,5 тон) ва катта терциядан (2 тон) иборат бўлади. Мажор ва минор аккордлар оҳангига тўхталадиган бўлсак, содда қилиб мажор аккордларни «қувноқ» аккордлар, минор аккордларни эса «ғамгин» аккордлар деб аташ мумкин, чунки мажор аккордлар одатда қувноқроқ, минор аккордлар эса ғамгинроқ товушга эга бўлади.

Аккорднинг яна бир тури септаккорд, яъни тўрттовушликдир. Терциялар асосида жойлашган тўртта товушнинг бир вақтда чалиниши септаккорд дейилади. Септаккорднинг икки четидаги товуши оралиғи септима интервалида бўлгани учун ҳам септаккорд деб номланади. Амалда септаккордлар хилма-хил кўринишларда қўлланилади. Қуйида энг кенг тарқалган аккорд турлари ҳақида сўз юритилади.

2. Сизнинг илк аккордингиз

Гитара аккордларини жадвал ёки тўр шаклида ифодалаш кенг тарқалган. Қуйида энг осон аккордлардан бири бўлмиш Am (ля минор) аккорди келтирилган. Расмда ўнг тарафда 1-, яъни энг ингичка тор, чап тарафда эса 6-, яъни энг йўғон тор берилган. Айлана ичидаги рақамлар торларни қайси бармоқ билан босиш кераклигини англатади.

Am (ля минор) аккорди

Am (ля минор) аккордини чалиш учун 2-торни 1-пардада 1-бармоқ билан, 3-торни 2-пардада 3-бармоқ билан ва 4-торни 2-пардада 2-бармоқ билан босамиз. 1- ва 5- торни очиқ чаламиз. Шунинг учун уларга мос келувчи айлана ичида рақам йўқ. Очиқ торлар одатда 0 рақами билан ҳам белгиланади. Олтинчи торни эса умуман чалмаймиз, шунинг учун тор устида X ёзилган.

Чап қўлингиз билан тегишли торларни босганингиздан кейин, ўнг қўл бош бармоғи билан 5-тордан бошлаб ҳар бир торни бир-бирдан чертиб кўринг. Сўнгра барчасини юқоридан пастга чертинг. Ҳар бир тор жарангли овоз чиқариши керак

Аккорд жарангли чиқиши учун бармоқларингиз билан торларни етарлича қаттиқ босишингиз керак. Бундан ташқари, бармоқ гитара дастасига 90 градусда бўлиши, босилаётган торнинг ёнидаги торларга тегмаслиги керак. Акс ҳолда, аккорд бўғилади. Бу бошида мураккаб туйилиши мумкин. Етарлича машқ қилганингиздан кейин, аккордни яхши чалишни ўзлаштириб оласиз.

Шунингдек, торни босганда панжа харак темири яқинида бўлиши керак. Панжани темирдан ўта олис ушлаш ёки унинг устида ушлаш тавсия қилинмайди. Торни харак темири устида боссангиз, уни овози бўғилади. Қолаверса, бундай чалганда панжа тез орада лат ейди.

Чертаётиб ўнг қўлингизни бўш қўйинг. Бармоқлар торларга салгина тегса, бас. Акс ҳолда, бир тордан иккинчисига ўтиш қийин бўлади. Табриклайман, биринчи аккордингизни ўргандингиз!

3. Сизнинг илк куйингиз

Бир аккордни чалишни ўргандингиз. Энди яна тўрт аккордни кўриб чиқамиз. Булар G (соль), Em (ми минор), C (до) ҳамда Dm (ре минор) аккордларидир. Ушбу аккордларни ўрганиб чиққанингиздан кейин, илк куйингизни ижро эта оласиз. Ҳозирча ўнг қўл билан торларни оддий қилиб юқоридан пастга қараб бир марта чаламиз, холос. Ўнг қўл билан чалиш ҳақида алоҳида саҳифада сўз юритилади.

Қуйида G (соль) аккордини чалиш кўрсатилган жадвал берилган:

G (соль) аккорди

G (соль) аккордини чалиш учун 1-торни 3-пардада 3-бармоқ билан, 5-торни 2-пардада 1-бармоқ билан, 6-торни эса 3-пардада 2-бармоқ билан босамиз. Қолган уч торни эса очиқ чаламиз.

Энди эса Em (ми минор) аккордини чалишни ўрганамиз:

Em (ми минор) аккорди

Em (ми минор) аккордини чалиш учун 4-торни 2-пардада 2-бармоқ билан, 5-торни ҳам 2-пардада 1-бармоқ билан босамиз. Қолган тўрт торни очиқ чаламиз.

Ушбу уч аккордни Am, G, Em, Am кетма-кетлигида чалсак, Божалар гуруҳининг «Эслама мени» қўшиғи куплетига мос келади. Ашула нақоратида эса C (до), G (соль), Dm (ре минор), Am (ля минор) аккордларини чаламиз. G (соль) ва Am (ля минор) аккордларини ўргандик, шунинг учун C (до) ва Dm (ре минор) аккордларини кўриб чиқсак.

C (до) аккорди

C (до) аккордини чалиш учун 2-торни 1-пардада 1-бармоқ билан, 4-торни 2-пардада 2-бармоқ билан, 5-торни эса 3-пардада 3-бармоқ билан босамиз. 1- ва 3-торларни очиқ чаламиз. 6-торни эса умуман чалмаймиз.

Энди Dm (ре минор) аккордини кўриб чиқсак:

Dm (ре минор) аккорди

Dm (ре минор) аккордини чалиш учун 1-торни 1-пардада 1-бармоқ билан, 2-торни 3-пардада 3-бармоқ билан, 3-торни эса 2-пардада 2-бармоқ билан босамиз. 4-торни очиқ чаламиз. 5 ва 6-торларни эса умуман чалмаймиз.

Қуйидаги видеода «Эслама мени» ашуласини Em (ми минор) ва Am (ля минор) тоналликларида чалиш кўрсатилган. Сиз ҳозирча видеонинг Am (ля минор) тоналлиги ҳақидаги қисминигина кўринг.

Бошида бир аккорддан иккинчисига ўтишга қийналасиз, бармоқларингиз ўрнини алмаштиргунингизча озгина вақт ўтади. Бу нормал ҳол. Вақт ўтиши билан аккордларни тез-тез алмаштиришни ўрганиб оласиз.

4. Очиқ аккордлар

Қуйидаги жадвалда юқорида кўрсатилган ва бошқа кенг тарқалган очиқ, яъни айрим ноталари очиқ торларда чалинадиган мажор ва минор аккордлар берилган:

C (до) аккорди

D (ре) аккорди

Dm (ре минор) аккорди

E (ми) аккорди

Em (ми минор) аккорди

G (соль) аккорди

A (ля) аккорди

Am (ля минор) аккорди

5. Барре аккордлар

Юқорида фақат очиқ аккордларни кўриб чиқдик. Уларни чалиш унчалик қийин эмас. Лекин ёпиқ, яъни бир неча ёки барча тор бирор пардада босилган аккордлар жуда кенг қўлланилади. Бу аккордлар барре аккордлар деб ҳам аталади. Уларни чалиш нисбатан мушкулдир. Ёпиқ аккордларда одатда кўрсаткич бармоқ тегишли пардада бир неча ёки барча торни босади. Қолган бармоқлар билан аккорднинг бошқа ноталари босилади.

Келинг, F (фа) барре аккордини кўриб чиқсак. У қуйидаги кўринишга эга:

F (фа) аккорди

F (фа) ёпиқ аккордини чалиш учун 1-бармоқ билан барча торни 1-пардада босамиз. 3-торни 2-пардада 2-бармоқ билан, 4-торни 3-пардада 4-бармоқ билан, 5-торни эса 3-пардада 3-бармоқ билан босамиз.

Кўрсаткич бармоқ барча торни етарлича қаттиқ босиши керак. Ҳар бир торни бир-бирдан чертиб кўринг. Ҳар бир тор бўғилмай, жарангдор овоз чиқариши керак. Бирор тор бўғилаётган бўлса, тегишли торни қаттиқроқ босинг.

Барре аккордларни чалиш чап қўл учун анча мушкул. Фақат етарлича машқ қилсангизгина бундай аккордларни чалишни ўрганиб оласиз. Ўрганишингиз учун бир неча ҳафта керак бўлиши мумкин. Асосийси, умидсизланиб, гитарани улоқтирманг!

6. Примаси 6-торда бўлган мажор аккордлар

Чап қўлингиз билан F (фа) аккордини ушлаганингиздан кейин, бармоқлар шаклини ўзгартирмай қўлингизни 1 парда пастга, яъни гитара қорни томон силжитсангиз, F# (фа-диез) аккордини ушлаган бўласиз.

F# (фа-диез) аккорди

Қуйида ёнма-ён келтирилган F (фа) ва F# (фа-диез) аккордларини солиштиринг:

F (фа) аккорди

F# (фа-диез) аккорди

Чап қўл шаклини ўзгартирмай яна бир парда қорин томон силжисак, G (соль) аккордини ушлаган бўламиз. Ёпиқ G (соль) аккорди билан юқорида берилган очиқ G (соль) аккорди овози бир хил чиқади. G (соль) аккордини ҳам очиқ, ҳам ёпиқ чалиб кўриб, бунга ўзингиз амин бўлишингиз мумкин.

G (соль) аккорди

Шу ўринда бир қоидани кузатиш мумкин: юқорида кўрсатилган аккорд шаклини гитаранинг исталган пардасида ушлашимиз мумкин. Чалган аккордимиз 6-пардада босган нотамизга мос келади, чунки айнан шу нота аккорднинг примасидир. Масалан, 6-торнинг 1-пардаси F (фа) нотаси бўлгани учун, 1-пардада юқоридаги шакл билан чалган аккордимиз F (фа) аккорди бўлади. 6-торни 2-пардаси F# (фа-диез) бўлгани учун, 2-пардада юқоридаги шакл билан чалган аккордимиз F# (фа-диез) аккорди бўлади ва ҳоказо. Қуйида F (фа) аккорди панжа рақамлари ўрнига ноталар билан келтирилган:

F (фа) аккорди

7. Примаси 6-торда бўлган минор аккордлар

Примаси 6-торда бўлган мажор аккордлардан минор аккорд тузиш жуда осон: бунинг учун аккорд терциясини ярим тонга пастлатамиз. Оддий қилиб айтганда, 3-тордан 2-панжамизни кўтарамиз. Қуйида Fm (фа минор) аккорди берилган

Fm (фа минор) аккорди

Мажор аккордлар каби, минор аккордларни чап қўл шаклини ўзгартирмай, исталган пардада чалсак бўлади. Масалан, қуйидаги Fm (фа минор) ва F#m (фа-диез минор) аккордларини солиштиринг.

Fm (фа минор) аккорди

F#m (фа-диез минор)

Bu yerda ham akkord nomi o‘z primasi, ya’ni 6-tordagi notasiga mos keladi. Quyida Fm (fa minor) akkordi panja raqamlari o‘rniga notalar bilan keltirilgan.

Fm (фа минор) аккорди

Shu o‘rinda F (fa) va Fm (fa minor) akkordlari primasi bir xil ekanligini ko‘rib turibmiz. Yuqorida aytib o‘tilganidek, akkordning major yoki minorligini uning primasi emas, balki tersiyasi belgilaydi.

8. Примаси 5-торда бўлган мажор аккордлар

Примаси 5-торда жойлашган аккордлар ҳам жуда осон. Қуйида примаси 5-торда бўлган A# (ля-диез) мажор аккорди берилган:

A# (ля-диез) аккорди

A# (ля-диез) аккордини чалиш учун 1-бармоқ билан 1–5-торларни 1-пардада босамиз. 4-торни 3-пардада 2-бармоқ билан, 3-торни 3-пардада 3-бармоқ билан, 2-торни эса 3-пардада 4-бармоқ билан босамиз.

Бу ерда ҳам чап қўл шаклини ўзгартирмай, исталган пардада аккорд чалсак бўлади. Масалан, қуйидаги A# (ля-диез) ва B (си) аккордларини солиштиринг:

A# (ля-диез) аккорди

B (си) аккорди

Бу ерда ҳам аккорд номи ўз примаси, яъни 5-тордаги нотасига мос келади. Масалан, A# (ля-диез) аккордининг примаси A# (ля-диез) нотасидир:

A# (ля-диез) аккорди

9. Примаси 5-торда бўлган минор аккордлар

Примаси 5-торда бўлган мажор аккордларни минор аккордга айлантириш ҳам осон: бунинг учун аккорд терциясини ярим тонга пастлатамиз. Оддий қилиб айтганда, 2-торда чалинган нотамизни ярим тон (бир парда) гитара дастасига қарата силжитамиз. Аммо панжаларимиз ўрнини ҳам бир оз алмаштиришга тўғри келади. Буни қуйидаги A#m (ля-диез минор) аккордида яққол кўришингиз мумкин:

A#m (ля-диез минор) аккорди

Мажор аккордлар каби, минор аккордларни чап қўл шаклини ўзгартирмай, исталган пардада чалсак бўлади. Бу ерда ҳам аккорд номи ўз примаси, яъни 5-тордаги нотасига мос келади. Масалан, қуйидаги A#m (ля-диез минор) ва Bm (си минор) аккордларини солиштиринг:

A#m (ля-диез минор) аккорди

Bm (си минор) аккорди

10. Септаккордлар

Оддий мажор ва минор аккордлардан бошқа аккорд тури кўп. Улар орасида септаккордлар нисбатан кўпроқ учрайди. Септаккордларнинг уч тури кенг тарқалган: мажор септаккордлар (maj77 ёки M7; масалан, Cmaj7 ёки CM7), минор септаккордлар (min7 ёки m7; масалан, Cmin7 ёки Cm7) ва доминансептаккордлар (аккорд номига 7 сони қўшилади; масалан, C7). Бу аккордлар деярли барча мусиқа жанрларида учрайди.

Қисқача айтиб ўтадиган бўлсам, мажор септаккорд ҳосил қилиш учун оддий мажор учтовушликка катта септима (тегишли мажор гаммасининг 7-поғонаси) қўшилади. Яъни, мажор септаккордлар мажор гаммасининг 1-, 3-, 5- ва 7-поғоналаридан иборат бўлади. Масалан, оддий C (до) мажор аккорди C (до), E (ми), G (соль) ноталаридан иборат бўлиб, ундан CM7 (до мажор 7) септаккордини ҳосил қилиш учун B (си) нотасини қўшамиз. Яъни, CM7 аккорди C, E, G, B ноталаридан иборатдир.

Минор септаккордлар эса оддий минор учтовушликка кичик септима (тегишли минор гаммасининг 7-поғонаси) қўшиб тузилади. Яъни, минор септаккордлар тегишли гамманинг 1-, 3-, 5- ва 7-поғоналаридан иборат бўлади. Масалан, C (до) минор аккорди C (до), E♭ (ми-бемоль), G (соль) ноталаридан иборат бўлиб, ундан Cm7 (до минор 7) септаккордини ҳосил қилиш учун B♭ (си-бемоль) нотасини қўшамиз. Яъни, Cm7 аккорди C, E♭, G, B♭ ноталаридан иборатдир.

Ниҳоят, доминансептаккорд мажор септаккордга жуда ўхшаш бўлиб, фақат битта нотага фарқ қилади. Хусусан, мажор септаккордни доминанцептаккордга айлантириш учун қўшилган нотани ярим поғонага пастлатиш керак. Масалан, C7 (до 7) доминанцептаккорди C, E, G, B♭ ноталаридан иборат. Кўриб турганингиздек, доминансептаккордларни мажор ва минор септаккордлар қоришмаси, дея таърифлаш мумкин.

Қуйидаги жадвалда мажор, минор, мажор септа-, минор септа- ҳамда доминанcептаккордларнинг энг кенг тарқалган вариантлари билан танишишингиз мумкин.

A (ля) аккорди

AM7 (ля мажор 7) аккорди

A7 (ля 7) аккорди

Am (ля минор) аккорди

Am7 (ля минор 7) аккорди

A# (ля-диез) аккорди

A#M7 (ля-диез мажор 7)

A#7 (ля-диез 7) аккорди

A#m (ля-диез минор) аккорди

A#m7 (ля-диез минор 7) аккорди

B (си) аккорди

BM7 (си мажор 7) аккорди

B7 (си 7) аккорди

Bm (си минор) аккорди

Bm7 (си минор 7) аккорди

C (до) аккорди

CM7 (до мажор 7) аккорди

C7 (до 7) аккорди

Cm (до минор) аккорди

Cm7 (до минор 7) аккорди

C# (до-диез) аккорди

C#M7 (до-диез мажор 7)

C#7 (до-диез 7) аккорди

C#m (до-диез минор) аккорди

C#m7 (до-диез минор 7) аккорди

D (ре) аккорди

DM7 (ре мажор 7) аккорди

D7 (ре 7) аккорди

Dm (ре минор) аккорди

Dm7 (ре минор 7) аккорди

D# (ре-диез) аккорди

D#M7 (ре-диез мажор 7) аккорди

D#7 (ре-диез 7) аккорди

D#m (ре-диез минор) аккорди

D#m7 (ре-диез минор 7) аккорди

E (ми) аккорди

EM7 (ми мажор 7) аккорди

E7 (ми 7) аккорди

Em (ми минор) аккорди

Em7 (ми минор 7) аккорди

F (фа) аккорди

FM7 (фа мажор 7) аккорди

F7 (фа 7) аккорди

Fm (фа минор) аккорди

Fm7 (фа минор 7) аккорди

F# (фа-диез) аккорди

F#M7 (фа-диез мажор 7) аккорди

F#7 (фа-диез 7)

F#m (фа-диез минор) аккорди

F#m7 (фа-диез минор 7) аккорди

G (соль) аккорди

GM7 (соль мажор 7) аккорди

G7 (соль 7) аккорди

Gm (соль минор) аккорди

Gm7 (соль минор 7) аккорди

G# (соль-диез) аккорди

G#M7 (соль-диез мажор 7) аккорди

G#7 (соль-диез 7) аккорди

G#m (соль-диез минор) аккорди

G#m7 (соль-диез минор 7) аккорди

Жадвалда фақат # (диез) аккордлар кўрсатилган, аммо юқорида айтиб ўтилгандек, мутаносиб диез ва бемоллар бир хил товушга эга. Масалан, A# (ля-диез) аккорди B♭ (си-бемоль) аккорди билан бир хил товушга эга. Уларнинг фарқи ҳақида гаммалар саҳифасида маълумот берилган.

Бундан ташқари, минор-мажор септаккордлар ҳам мавжуд. Улар mM7, mMaj7, minor/major 7, mmaj7 ёки m(maj7) ўлароқ белгиланади. Бундай аккордлар минор септаккордлардан (m7) фақат битта нотага фарқ қилади. Хусусан, уларда минор 7-интервал ўрнига мажор 7-интервал бўлади. Шунинг учун исталган m7 аккордни олиб, 7-нотани бир пардага кўтарсангиз, mM7 аккорди ҳосил бўлади. Қуйида Am7 ва AmM7 аккордларини ёнма-ён кўришингиз мумкин.

Am7 (ля минор 7) аккорди

AmM7 (ля минор-мажор) аккорди

Шунингдек, mM7 аккордларни мелодик минор гаммасининг 1-, 3-, 5- va 7-ноталарини чалганда ҳосил бўладиган аккорд, дея таърифлаш ҳам мумкин. Болалар гуруҳининг «Хафа қилма мени» ашуласида mM7 аккорди учрайди. Хусусан, ашуланинг куплети ва нақоратида AmM7 аккорди чалинган.

Септаккордлардаги айрим ноталар ўзгартирилиб, уларнинг номларига қўшимча ноталар кўрсатилиши мумкин. Масалан, Am7 (ля минор септаккорди) примаси, яъни бас нотаси A (ля) дан D (ре) га ўзгартирилса, Am7/D минор септаккорди ҳосил бўлади. Бу аккорд Болалар гуруҳининг «Эски шаҳар» ашуласида учрайди. Ашулада, шунингдек, юқоридаги жадвалда берилган D7 (ре доминансептаккорди) нинг 5-пардада ушланган варианти ҳам қўлланилган. Нега айнан 5-пардада? Чунки Am7/Dминор септаккорди ҳам 5-пардада чалинган ва ушбу вариант 5-пардада чалинган D7 (ре доминансептаккорди) га шаклан жуда ўхшашдир:

Am7/D (ля минор 7/ре) аккорди

D7 (ре 7) аккорди

11. Пауэр-аккордлар

Пауэр-аккордлар (инглизча power chord) ёки квинтаккордлар ҳақида ҳам икки оғиз сўз айтсам. Асосий тондан (яъни, примадан) ва квинтадан иборат аккордга пауэр-аккорд деймиз. Пауэр-аккордлар энг кўп электрогитара чалишда «овердрайв» ёки «дисторшн» эффектлари билан қўлланилади. Бундай аккордлар асосан рок мусиқада учрайди. Пауэр-аккордлар мусиқага кучли ва шиддатли товуш беради. Шунинг учун ҳам улар инглизча power chord (power — куч, қувват ва chord — аккорд) деб номланади.

Пауэр-аккорд тузишнинг икки асосий усули бор: икки нота бўйича (асосий ва квинта тонлар бўйича) ва уч нота бўйича (асосий тон, квинта тон ва бир октава юқори асосий тон бўйича). Икки нотадан тузилган пауэр-аккорд классик мусиқада аккорд эмас, балки интервал ҳисобланишига қарамасдан, бу атама роcк мусиқачилар ва гитарачилар орасида кенг тарқалган.

Пауэр-аккордлар терциясиз аккордларга киради ва 5 рақами билан белгиланади. Масалан, C5 (до 5), D5 (ре 5) ва ҳоказо. Қуйида C5 (до 5) аккорди берилган. Юқорида ёзилгандек, ушбу аккорд фақат уч нотадан: асосий тон — C (до), квинта — G (соль) ва бир тон кўтарилган асосий тон — C (до) дан иборат.

C5 (до 5) аккорди

Пауэр-аккордларда терция тони йўқ. Шунинг учун улар мажор ҳам, минор ҳам эмас. Пауэр-аккордларни ҳам мажор, ҳам минор аккомпанементда ишлатиш мумкин бўлгани учун уларни баъзан «универсал аккордлар» деб аташади.

Қуйидаги видеода Даврон Ғоипов ва Оригинал гуруҳининг «Тўхта, тўхта, шошмагин» ашуласини пауэр-аккордлар билан ижро этиш кўрсатилган:

12. Бошқа аккорд турлари

Юқорида тилга олинган аккордларда бошқа аккордлари кўп. номида 6 рақами бўлиб, Секстаккордлармажор секстаккордлар (maj6 ёки M6; масалан, Cmaj6 ёки CM6) мажор гаммасининг 1-, 3-, 5- ва 6-поғоналаридан, минор секстаккордлар (min6 ёки m6; масалан, Cmin6 ёки Cm6) эса минор гаммасининг 1-, 3-, 5- ва 6-поғоналаридан тузилади.

Яна бир кенг тарқалган аккорд тури sus, хусусан, sus2 ва sus4 akkordlaridir. аккордларидир. Бу ерда sus инглизча suspended сўзидан олинган бўлиб, «кечиктирилган, чўзилган» деган маънога эга. Sus2 аккордлар мажор гаммасининг примаси, 2- ва 5-ноталаридан тузилади. Бошқача қилиб айтганда, sus4 аккордларда гамманинг 3-нотаси ўрнига 2-нотаси келади (мусиқачилар тилида айтадиган бўлсак, терция ўрнига секунда келади).

Sus4 аккордларда эса, англаб етганингиздек, мажор гаммасининг 1-, 4- ва 5-ноталари келади. Яъни, sus4 аккордида гамманинг 3-нотаси ўрнига 4-нотаси келади (мусиқачилар тилида айтадиган бўлсак, терция ўрнига квинта келади). Аккорднинг мажор ёки минор эканлигини гамманинг 3-нотаси белгилагани учун, бундай нотага эга бўлмаган sus2 ва sus4 аккордлар на мажор, на минордир.

Камайтирилган ёки dim (инглизча diminished – камайтирилган, кичрайтирилган) аккордлар ҳам кенг тарқалган. Бундай аккордлар қуйидаги формула бўйича тузилади: 1-♭3-♭5. Бошқача қилиб айтганда, камайтирилган аккордларда гамманинг 1-, ярим тон пастлатилган 3- ҳамда ярим тон пастлатилган 5-нотаси келади. Камайтирилган септаккордлар эса 1-♭3-♭5-♭♭7 формуласи асосида тузилади. Бундай аккордлардан фақат ўтувчи аккорд сифатида фойдаланилади. Камайтирилган аккордлар жазз қўшиқларда кенг қўлланилади.

Орттирилган ёки aug (инглизча augmented – орттирилган, катталаштирилган) ёки +5 аккорднинг квинтаси ярим тонга кўтарилганини, -5 эса ярим тонга пастлатилганини билдиради.

Add9 (инглизча add – qo‘shmoq) белгиси аккордга нона (бир октавадан кейинги секунда, яъни 9-поғона) қўшилганини англатади. Ниҳоят, add11 белгиси эса аккордга гамманинг 11-поғонаси қўшилганини билдиради.

Лоланинг «Нетайин?» ашуласида юқорида тилга олинган аккорд турларининг аксари учрайди. Хусусан, булар, Fsus4, A#sus4, Adim, F#7Madd11+, G#6, Cm/5-, F#6 аккордларидир.

Вақт ўтиши билан кенг қўлланиладиган аккордларни ёдлаб оласиз. Унгача исталган аккордни исталган вариантда кўриб олишингиз мумкин бўлган сайтлардан ёки Android ва iOS операцион тизимларида ишлайдиган қурилмалар учун яратилган дастурлардан фойдаланишингиз мумкин. Фойдали линклар саҳифасида бундай сайт ва дастурларга линкларни топасиз.