1. Аккорд зиналари / кетма-кетликлари
Аккорд зинаси ёки аккорд кетма-кетлиги (инглизча chord progression) мусиқа асарида аккордларнинг муайян тартибда чалинишидир. Аккорд зиналари замонавий мусиқа, жумладан, поп мусиқа, роcк мусиқа, блуэс, жазз жанрларидаги мусиқанинг асосидир. Бу жанрларда аккорд зиналари асосида мелодия ва ритм қурилади.
Тонал мусиқада аккорд кетма-кетликлари тоналликни тузади ёки унга қарши чиқади. Классик мусиқа теориясида аккорд зиналари рим рақамлари билан белгиланади. Масалан, I – vi – ii – V кенг тарқалган аккорд зинасидир. Ушбу зинани C (до) мажор тоналлигида қуйидагича чаламиз: C (до мажор) – Am (ля минор) – Dm (ре минор) – G (соль мажор).
Гитарачилар ҳам аккорд зиналарини рим рақамлари билан белгилайди. Масалан, 12 тактли блюз гаммаси I, IV ва V аккордлардан иборат ўлароқ кўрилади. Хусусан, блюз гаммасининг оддий версиясини I – I – I – I, IV – IV – I – I, V – IV – I – I дея белгилаш мумкин. Аккорд зиналарини рим рақамлари билан белгилаш бошқа чолғу ижрочилардан бирор куйни исталган тоналликда ижро этишни сўраш имконини беради. Масалан, юқоридаги блуэс аккорд зинасини C (до мажор) тоналлигида ижро этиш сўралса, мусиқачилар қуйидаги аккордларни ижро этадилар: C – C – C – C, F – F – C – C, G – F – C – C. Агар айни зинани G (соль) мажор тоналлигида ижро этиш керак бўлса, унда аккордлар зинаси қуйидагича бўлади: G – G – G – G, C – C – G – G, D – C – G – G.
2. Мажор гаммасига асосланган аккордлар
Мажор гаммаси асосида 7 та диатоник аккорд тузиш мумкин. Мажор гаммаларда 7 та нота бор, шундай экан, бу гаммага асосланиб етти аккорддан иборат кетма-кетлик тузсак бўлади. Масалан, C (до мажор) гаммаси олайлик. Бу гамма қуйидаги ноталардан иборат: C – D – E – F – G – A – B – C (до – ре – ми – фа – соль – ля – си – до).
C (до мажор) тоналлигининг илк аккорди ҳам C (до мажор) бўлиб, уни қуйидагича қилиб тузамиз: гамманинг 1-, 3- ва 5- ноталарини оламиз:
C – D – E – F – G – A – B – C.
Натижада C – E – G учтовушлиги Бу эса C (до мажор) аккордидир. Қолган аккордларни ҳам айни формула бўйича тузамиз:
C
(I) |
D
(II) |
E
(III) |
F
(IV) |
G
(V) |
A
(VI) |
B
(VII) |
C
(I) |
Аккорд |
|
I |
C |
E |
G |
C
(до мажор) |
|||||
ii |
D |
F |
A |
Dm
(ре минор) |
|||||
iii |
E |
G |
B |
Em
(ми минор) |
|||||
IV |
F |
A |
C |
F
(фа мажор) |
|||||
V |
D |
G |
B |
G
(соль мажор) |
|||||
vi |
E |
A |
C |
Am
(ля минор) |
|||||
vii° |
D |
F |
B |
B°
(кам. си) |
Хулоса қилиб айтганда, қуйидаги аккордларни ҳосил қилдик: C (до мажор), Dm (ре минор), Em (ми минор), F (фа мажор), G (соль мажор), Am (ля минор) ва B° ёки Bdim (камайтирилган си).
C (до мажор) аккорд зинасида бу аккордларни исталган кетма-кетма кетликда чалиш мумкин. Натижа яхши чиқараверади, чунки бу аккордлар бир-бири билан «чиқишади».
Ҳар бир аккорд рим рақами билан белгиланади. Мажор аккордлар катта сонлар билан, минор аккордлар эса кичик сонлар билан белгиланади. Камайтирилган аккордларга даража (°) белгиси қўшилади. Юқорида жадвал асосида ҳар қандай мажор гамма аккордларини тузиш формуласини чиқарсак бўлади.
I – мажор
ii – минор
iii – минор
IV – мажор
V – мажор
vi – минор
vii° – dim
Мажор гаммаларда юқорида кўрсатилган асосий учтовушликларга қўшимча равишда қуйидаги кенгайтирилган аккордларни ҳам чалиш мумкин:
I |
ii |
iii |
IV |
V |
vi |
vii° |
|
Уч- товушлик |
мажор |
минор |
минор |
мажор |
мажор |
минор |
dim |
Кенгай- тирилган |
мажор
септаккорд (maj7 ёки M7) |
минор
септаккорд (min7 ёки m7) |
минор
септаккорд (min7 ёки m7) |
мажор
септаккорд (maj7 ёки M7) |
доминант
септаккорд
(7) |
минор
септаккорд (min7 ёки m7) |
7b5
|
Бу формулани исталган тоналликка татбиқ қилиш мумкин. Қуйида барча мажор тоналликларнинг кенг тарқалган уч товушли аккордлари берилган. Рим рақамлари билан аккорднинг гаммадаги ўрни белгиланган.
Мажор
тоналликлар |
I |
ii |
iii |
IV |
V |
vi |
vii° |
C |
C |
Dm |
Em |
F |
G |
Am |
B° |
C# |
C# |
D#m |
E#m |
F# |
G# |
A#m |
B#° |
D♭ |
D♭ |
E♭m |
Fm |
G♭ |
A♭ |
B♭m |
C° |
D |
D |
Em |
F#m |
G |
A |
Bm |
C#° |
E♭ |
E♭ |
Fm |
Gm |
A♭ |
B♭ |
Cm |
D° |
E |
E |
F#m |
G#m |
A |
B |
C#m |
D#° |
F |
F |
Gm |
Am |
B♭ |
C |
Dm |
E° |
F# |
F# |
G#m |
A#m |
B |
C# |
D#m |
E#° |
G♭ |
G♭ |
A♭m |
B♭m |
C♭ |
D♭ |
E♭m |
F° |
G |
G |
Am |
Bm |
C |
D |
Em |
F#° |
A♭ |
A♭ |
B♭m |
Cm |
D♭ |
E♭ |
Fm |
G° |
A |
A |
Bm |
C#m |
D |
E |
F#m |
G#° |
B♭ |
B♭ |
Cm |
Dm |
E♭ |
F |
Gm |
A° |
B |
B |
C#m |
D#m |
E |
F# |
G#m |
A#° |
3. Мажор тоналлик аккорд зиналари
Юқорида мажор гаммаси асосида аккорд тузишни кўриб чиқдик. Энди ушбу аккордларнинг кенг тарқалган зиналари ёки кетма-кетликлари билан танишиб чиқсак. Қуйида мажор тоналликдаги аккорд зиналарининг энг кўп учрайдиган турлари берилган. Эслатиб ўтаман, катта рим рақамлари билан мажор аккордлар, кичик рим рақамлари билан эса минор аккордлар белгиланган
I – IV
C (до мажор) тоналлигида бу қуйидаги аккордлардир: C – F.
Мисол: Болалар гуруҳи ижросидаги «Ёз алвидо» ашуласи D (ре мажор) тоналлигида бўлиб, унинг куплетида айнан I – V кетма-кетлиги учрайди. Яъни, ашула куплетида D – G аккордлари чалинган.
I – V – ii – IV
C (до мажор) тоналлигида бу қуйидаги аккордлардир: C – G – Dm – F.
Мисол: Болалар гуруҳи ижросидаги «Адашдим» ашуласи F (фа мажор) тоналлигида бўлиб, унда I – V – ii – IV аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашулада бошдан-оёқ F – C – Gm – B♭sus2 аккордлари чалинган.
I – V – iii – IV
C (до мажор) тоналлигида бу қуйидаги аккордлардир: C – G – Em – F.
Мисол: Болалар гуруҳи ижросидаги «Танлагандим мен сени» ашуласи G (соль мажор) тоналлигида бўлиб, унда I – V – iii – IV аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашула нақоратида – D – Bm7 – C аккордлари чалинган.
I – V – vi – IV
C (до мажор) тоналлигида бу қуйидаги аккордлардир: C – G – Am – F.
Натали Имбрулья ижросидаги «Торн» ашуласи F (фа мажор) тоналлигида бўлиб, унинг нақоратида айнан I – V – vi – IV кетма-кетлиги учрайди. Яъни, ашула нақоратида, F – C – Dm – B♭ аккордлари чалинган. Болалар ижросидаги «Соғиндим ишон» ашуласи ҳам айни аккордлар билан, аммо ярим тон пастлатиб созланган гитарада ижро этилган. Яъни, «Соғиндим ишон» ашуласи E (ми мажор) тоналлигидадир
I – vi – IV – V
I – V – vi – IV кетма-кетлигидаги аккордлар ўрнини бир оз ўзгартириб, «50-йиллар кетма-кетлиги» деб номланувчи И – ви – ИВ – В кетма-кетлигини ҳосил қилиш мумкин. «50-йиллар кетма-кетлиги» номи бекорга ўйлаб топилмаган: мазкур аккорд прогрессияси 1950-йиллар ғарб поп мусиқасида жуда кенг қўлланилган. C (до мажор) тоналлигида бу кетма-кетлик қуйидаги аккордлардан иборат: C – Am – F – G.
Мисол: Шоҳруҳхон ва Шаҳзода ижросидаги «Шошма» ашуласи B (си мажор) тоналлигида бўлиб, унда I – vi – IV – V аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашулада бошдан-оёқ B – G#m – E – F# аккордлари чалинган.
Болалар гуруҳининг «Хаёлим сенда» ашуласида ҳам айнан шу кетма-кетлик ишлатилган. Хусусан, ашула A (ля мажор) тоналлигида бўлиб, унинг куплетида A – F#m – D – E аккордлари I – vi – IV – V кетма-кетлигида чалинган.
Ниҳоят, Азиз Шарипов Даврон Ғоиповнинг «Тўхта, тўхта шошмагин» ашуласига қилган каверида ҳам айнан шу кетма-кетликни ишлатган. Бу ашула ҳам A (ля мажор) тоналлигида бўлиб, унинг куплетида ҳам A – F#m – D – E аккордлари I – vi – IV – V кетма-кетлигида чалинган.
Табиийки, бундан бошқа сон-саноқсиз аккорд кетма-кетликлари бор. Мажор аккордлар кетма-кетлигининг умумий формуласини билиб олсангиз, ўзингиз ҳам мустақил равишда сон-саноқсиз кетма-кетлик туза оласиз.4. Минор гаммасига асосланган аккордлар
Табиий минор гаммаси асосида тузилган аккордлар
Мажор гаммасидан фарқли ўлароқ, минор гаммасининг уч тури мавжуд. Булар табиий минор, гармоник минор ҳамда мелодик минор гаммаларидир. Қуйида ушбу учала гамма асосида аккорд тузишни кўриб чиқамиз. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, бу учала гамма орасида табиий минор гаммаси энг кенг тарқалган бўлиб, унинг асосида тузилган аккордлар бошқа минор гаммалар асосида тузилган аккордларга нисбатан кўпроқ учрайди
Табиий минор гаммаси асосида 7 та диатоник аккорд тузиш мумкин. Минор гаммаларида 7 та нота бор, шундай экан, бу гаммага асосланиб етти аккорддан иборат кетма-кетлик тузсак бўлади. Масалан, Cm (до минор) гаммасини олайлик. Бу гамма қуйидаги ноталардан иборат: C – D – E♭ – F – G – A♭ – B♭ – C (до – ре – ми-бемоль – фа – соль – ля-бемоль – си-бемоль – до).
Cm (do minor) (до минор) гаммасининг илк аккорди ҳам Cm (do minor) бўлиб, уни қуйидагича қилиб тузамиз: гамманинг 1-, 3- ва 5- ноталарини оламиз: C – D – E♭ – F – G – A♭ – B♭ – C. Натижада C – E♭ – G учтовушлиги ҳосил бўлади. Бу эса Cm (до минор) аккордидир. Қолган аккордларни ҳам айни формула бўйича тузамиз:
C
(I) |
D
(II) |
E♭
(III) |
F
(IV) |
G
(V) |
A♭
(VI) |
B♭
(VII) |
C
(I) |
Аккорд |
|
i |
C |
E♭ |
G |
Cm
(до минор) |
|||||
II° |
D |
F |
A♭ |
Ddim
(кам. ре) |
|||||
III |
E♭ |
G |
B♭ |
E♭
(ми-бемоль мажор) |
|||||
|
F |
A♭ |
C |
Fm
(фа минор) |
|||||
v |
D |
G |
B♭ |
Gm
(соль минор) |
|||||
|
E♭ |
A♭ |
C |
A♭
(ля-бемоль мажор) |
|||||
VII |
D |
F |
B♭ |
B♭
(си-бемоль мажор) |
Хулоса қилиб айтганда, қуйидаги аккордларни ҳосил қилдик: Cm (до минор), D° ёки Ddim (камайтирилган ре), E♭ (ми-бемоль мажор), Fm (фа минор), Gm (соль минор), A♭ (ля-бемоль мажор) ва B♭ (си-бемоль мажор).
Cm (до минор) аккорд зинасида бу аккордларни исталган кетма-кетма кетликда чалиш мумкин. Натижа яхши чиқараверади, чунки бу аккордлар бир-бири билан «чиқишади».
Эслатиб ўтаман, ҳар бир мажор тоналликнинг унга параллель минор шериги бор. C (до мажор) тоналлигининг параллель тоналлиги Am (ля минор) тоналлигидир. Am (ля минор) тоналлиги аккордлари қуйидагилардир: Am (ля минор), B° ёки Bdim (камайтирилган си), C (до мажор), Dm (ре минор), Em (ми минор), F (фа мажор) ва G (соль мажор).
Юқоридаги мисол асосида ҳар қандай минор тоналлик аккордларини тузиш формуласини чиқарсак бўлади. Бу формулани қуйидагича ифодалаймиз:
i – минор
ii° – dim
III – мажор
iv – минор
v – минор
VI – мажор
VII – мажор
Минор тоналликларда юқорида кўрсатилган асосий аккордларга қўшимча равишда қуйидаги кенгайтирилган аккордларни ҳам чалиш мумкин:
i |
ii° |
III |
iv |
v |
VI |
VII |
|
Уч- товушлик |
минор |
dim |
мажор |
минор |
минор |
мажор |
мажор |
Кенгай- тирилган |
минор
септаккорд (min7 ёки m7) |
m 7b5 |
мажор
септаккорд (maj7 ёки M7) |
минор
септаккорд (min7 ёки m7) |
минор
септаккорд (min7 ёки m7) |
мажор
септаккорд (maj7 ёки M7) |
доминант
септаккорд
(7) |
Бу формулани исталган тоналликка татбиқ қилиш мумкин. Қуйида барча минор тоналликларнинг кенг тарқалган уч товушли аккордлари берилган. Рим рақамлари билан ҳар бир аккорднинг гаммадаги ўрни белгиланган.
Минор
тоналликлар |
i |
ii° |
III |
iv |
v |
VI |
VII |
Cm |
Cm |
D° |
E♭ |
Fm |
Gm |
A♭ |
B♭ |
C#m |
C#m |
D#° |
E |
F#m |
G#m |
A |
B |
Dm |
Dm |
E° |
F |
Gm |
Am |
B♭ |
C |
D#m |
D#m |
E#° |
F# |
G#m |
A#m |
B |
C# |
E♭m |
E♭m |
F° |
G♭ |
A♭m |
B♭m |
C♭ |
D♭ |
Em |
Em |
F#° |
G |
Am |
Bm |
C |
D |
Fm |
Fm |
G° |
A♭ |
B♭m |
Cm |
D♭ |
E♭ |
F#m |
F#m |
G#° |
A♭ |
Bm |
C#m |
D |
E |
Gm |
Gm |
A° |
B♭ |
Cm |
Dm |
E♭ |
F |
G#m |
G#m |
A#° |
B |
C#m |
D#m |
E |
F# |
A♭m |
A♭m |
B♭° |
C♭ |
D♭m |
E♭m |
F♭ |
G♭ |
Am |
Am |
B° |
C |
Dm |
Em |
F |
G |
A#m |
A#m |
B#° |
C# |
D#m |
E#m |
F# |
G# |
B♭m |
B♭m |
C° |
D♭ |
E♭m |
Fm |
G♭ |
A♭ |
Bm |
Bm |
C#° |
D |
Em |
F#m |
G |
A |
Гармоник минор гамма асосида тузилган аккордлар
Юқорида табиий минор гаммаси асосида тузилган аккорд ва аккорд зиналари билан танишиб чиқдик. Аммо гармоник минор ҳамда мелодик минор гаммаси асосида ҳам аккорд тузиш мумкин. Бундай аккорд ва аккорд прогрессиялари озроқ учрагани учун уларга қисқача тўхталиб ўтамиз
Гармоник минор гаммаси асосида 7 та аккорд тузиш мумкин. Гармоник минор гаммаларида 7 та нота бор, шундай экан, бу гаммага асосланиб етти аккорддан иборат кетма-кетлик тузсак бўлади. Масалан, Cm (до минор) гармоник минор гаммасини олайлик. Бу гамма қуйидаги ноталардан иборат: C – D – E♭ – F – G – A♭ – B – C (до – ре – ми-бемоль – фа – соль – ля-бемоль – си – до). (Гармоник минор гаммасини табиий минор гаммаси билан солиштирсак, фақат битта фарқ борлигини кузатамиз: VII поғона ярим тонга кўтарилган).
Cm (до минор) гармоник минор гаммасининг илк аккорди ҳам Cm (до минор) бўлиб, уни қуйидагича қилиб тузамиз: гамманинг 1-, 3- ва 5- ноталарини оламиз: C – D – E♭ – F – G – A♭ – B – C. Натижада C – E♭ – G учтовушлиги ҳосил бўлади. Бу эса Cm (до минор) аккордидир.
Қолган аккордларни ҳам айни формула бўйича тузамиз. Натижада қуйидаги аккордлар ҳосил бўлади: Cm (до минор), D° ёки Ddim (камайтирилган ре), E♭+ ёки E♭aug (орттирилган ми-бемоль), Fm (фа минор), G (соль мажор), A♭ (ля-бемоль мажор) ва B° ёки Bdim (камайтирилган си).
Юқоридаги мисолдан келиб чиқиб, гармоник минор гамма асосида аккордларни қуйидаги формула бўйича тузамиз:
i – минор
ii° – dim
III+ – aug
iv – минор
V – мажор
VI – мажор
vii° – dim
Гармоник минор гаммаси асосида юқорида кўрсатилган асосий аккордларга қўшимча равишда қуйидаги кенгайтирилган аккордларни ҳам чалиш мумкин:
i |
ii° |
III+ |
iv |
V |
VI |
vii° |
|
Уч- товушлик |
минор |
dim |
aug |
минор |
мажор |
мажор |
dim |
Кенгай- тирилган |
минор/мажор
септаккорд (min/maj7) |
m 7b5 |
maj7#5 |
минор
септаккорд (min7 ёки m7) |
доминант септаккорд (7) |
мажор
септаккорд (maj7 ёки M7) |
dim7 |
Мелодик минор гаммаси асосида тузилган аккордлар
Мелодик минор гаммаси асосида 7 та аккорд тузиш мумкин. Мелодик минор гаммасида 7 та нота бор, шундай экан, бу гаммага асосланиб етти аккорддан иборат кетма-кетлик тузсак бўлади. Масалан, Cm (до минор) мелодик минор гаммасини олайлик. Бу гамма қуйидаги ноталардан иборат: C – D – E♭ – F – G – A – B – C (до – ре – ми-бемоль – фа – соль – ля – си – до). (Мелодик минор гаммасини табиий минор гаммаси билан солиштирсак, иккита фарқ борлигини кузатамиз: VI ва VII поғоналар ярим тонга кўтарилган).
Cm (do minor) (до минор) мелодик минор гаммасининг илк аккорди ҳам Cm (до минор) бўлиб, уни мана бу йўл билан тузамиз: гамманинг 1-, 3- ва 5- ноталарини оламиз: C – D – E♭ – F – G – A – B – C. Натижада C – E♭ – G учтовушлиги ҳосил бўлади. Бу эса Cm (до минор) аккордидир.
Қолган аккордларни ҳам айни формула бўйича тузамиз. Натижада қуйидаги аккордлар ҳосил бўлади: Cm (до минор), D° ёки Ddim (камайтирилган ре), E♭+ ёки E♭aug (орттирилган ми-бемоль), F (фа мажор), G (соль мажор), A° ёки Adim (камайтирилган ля) ва B° ёки Bdim (камайтирилган си).
Юқоридаги мисолдан келиб чиқиб, мелодик минор гаммаси асосида аккордларни қуйидаги формула бўйича тузамиз:
i – минор
ii° – dim
III+ – aug
IV – мажор
V – мажор
vi° – dim
vii° – dim
Мелодик минор гаммаси асосида юқорида кўрсатилган асосий аккордларга қўшимча равишда қуйидаги кенгайтирилган аккордларни ҳам чалиш мумкин:
i |
ii° |
III+ |
IV |
V |
vi° |
vii° |
|
Уч- товушлик |
минор |
dim |
aug |
мажор |
мажор |
dim |
dim |
Кенгай- тирилган |
минор/мажор
септаккорд (min/maj7) |
m 7b5 |
maj7#5 |
доминант септаккорд (7) |
доминант септаккорд (7) |
m7b5 |
m7b5 |
5. Минор тоналлик аккорд зиналари
Табиий минор аккорд зиналари
Юқорида минор гаммаси асосида аккордлар ҳосил қилишни кўриб чиқдик. Энди ушбу аккордларнинг кенг тарқалган зиналари ёки кетма-кетликлари билан танишиб чиқсак. Қуйида минор тоналлик аккорд зиналарининг энг кўп учрайдиган турлари берилган. Эслатиб ўтаман, катта рим рақамлари билан мажор аккордлар, кичик рим рақамлари билан эса минор аккордлар белгиланган.
i – iv – VII – III
Am (ля минор) тоналлигида бу қуйидаги аккордлардир: Am – Dm – G – C
Мисол: Болалар гуруҳи ижросидаги «Эсингдами сени» ашуласи айнан Am (ля минор) тоналлигида бўлиб, унинг нақоратида i – iv – VII – III аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашула нақоратида юқорида келтирилган Am – Dm – G – C аккордлари чалинган.
Яна бир мисол: Болалар гуруҳи ижросидаги «Болалар» ашуласи Bm (си минор) тоналлигида бўлиб, унинг нақоратида i – iv – VII – III ва i – iv – VI аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашула нақоратида Bm – Em – A – D ва Bm – Em – G аккордлари чалинган.
i – v – VI – iv
Am (ля минор) тоналлигида бу қуйидаги аккордлардир: Am – Em – F – Dm
Мисол: Улуғбек Раҳматуллаев ижросидаги «Қирмизи олма/Яблоко любви» ашуласи B♭m (си-бемоль минор) тоналлигида бўлиб, унда бошдан-оёқ i – v – VI – iv – v аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашулада B♭m – Fm – G♭ – E♭m – Fm аккордлари чалинган.
i – v – VII – VI
Am (ля минор) тоналлигида бу қуйидаги аккордлардир: Am – Em – G – F
Мисол: Ренат Собиров ва Тоҳир Содиқов ижросидаги «Ёмғирлар» ашуласи Gm (соль минор) тоналлигида бўлиб, унда бошдан-оёқ i – v – VII – VI аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашулада Gm – Dm7 – F – E♭ аккордлари чалинган.
i – VI – III – VII
Am (ля минор) тоналлигида бу қуйидаги аккордлардир: Am – F – C – G
Мисол: Даво гуруҳи ижросидаги «Жон» ашуласи Em (ми минор) тоналлигида бўлиб, унинг нақоратида i – VI – III – VII аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, нақоратда Em – C – G – D аккордлари чалинган.
i – VI – VII – v
Am (ля минор) тоналлигида бу қуйидаги аккордлардир: Am – F – G – Em
Мисол: Лола ижросидаги «Муҳаббатим» ашуласи Cm (до минор) тоналлигида бўлиб, унинг нақоратида i – VI – VII – v аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, нақоратда Cm – A♭ – B♭ – Gm аккордлари чалинган.
i – VII – v – i
Am (ля минор) тоналлигида бу қуйидаги аккордлардир: Am – G – Em – Am
Мисол: Божалар гуруҳи ижросидаги «Жийда гуллаганда» ашуласи айнан Am (ля минор) тоналлигида бўлиб, унда бошдан-оёқ i – VII – v – i аккорд кетма-кетлиги қўлланилган.
Гуруҳнинг «Эслама мени» ашуласи ҳам Am (ля минор) тоналлигида бўлиб, унинг куплетида ҳам i – VII – v – i аккорд кетма-кетлиги учрайди.
i – VII – v – VI
Am (ля минор) тоналлигида бу қуйидаги аккордлардир: Am – G – Em – F
Мисол: Беном гуруҳи ижросидаги «Сўрама» ашуласи айнан Am (ля минор) тоналлигида бўлиб, унинг куплетида i – VII – v – VI – VII аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, куплетда Am – G – Em – F – G аккордлари чалинган.
iv – VII – III – i
Am (ля минор) тоналлигида бу қуйидаги аккордлардир: Dm – G – C – Am
Мисол: Болалар гуруҳи ижросидаги «Керак эмас» ашуласи Cm (до минор) тоналлигида бўлиб, унинг нақоратида iv – VII – III – i аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, нақоратда Fm – B♭ – E♭ – Cm аккордлари чалинган.
Гуруҳнинг «Нега мен сенсиз?» ашуласи куплети ва нақоратида ҳам айни аккорд кетма-кетлиги ишлатилган. Хусусан, ашула Bm (си минор) тоналлигида бўлиб, унинг куплетида ва нақоратида Em – A – D – Bm аккордлари чалинган.
Шунингдек, Саҳар гуруҳининг «Мени излама» ашуласи Эм (ми минор) тоналлигида бўлиб, унинг нақоратида ҳам iv – VII – III – i ва iv – VII – III – III аккорд кетма-кетликлари қўлланилган. Хусусан, ашула нақоратида Am – D – G – Em ва Am – D – G – G аккордлари чалинган.
VI – III – VII – iv
Am (ля минор) тоналлигида бу қуйидаги аккордлардир: F – C – G – Dm
Мисол: Болалар гуруҳи ижросидаги «Хафа қилма мени» ашуласи Am (ля минор) тоналлигида бўлиб, унинг нақоратида айнан VI – II – VII – iv аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашула нақоратида F – C – G – Dm аккордлари чалинган.
VI – iv – i – VII
Am (ля минор) тоналлигида бу қуйидаги аккордлардир: F – Dm – Am – G
Мисол: Болалар гуруҳи ижросидаги «Меники бўлса» ашуласи Dm (ре минор) тоналлигида бўлиб, унда бошдан-оёқ VI – iv – i – VII аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашулада бошдан-оёқ B♭ – Gm – Dm – C аккордлари чалинган.
VI – VII – v – i
Am (ля минор) тоналлигида бу қуйидаги аккордлардир: F – G – Em – Am
Мисол: Болалар гуруҳи ижросидаги «Кел, яшайлик биз бирга» ашуласи айнан Am (ля минор) тоналлигида бўлиб, унинг нақоратида VII – VII – v – i аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашула нақоратида F – G – Em – Am аккордлари чалинган.
Гармоник минор аккордлари ишлатилган зиналар
Минор тоналликдаги асарда асосан табиий минор гаммаси асосида тузилган аккордлар ишлатилади. Аммо бу мусиқа асарини бир оз зерикарли ва қуруқ қилиш мумкин. Шунинг учун минор тоналликдаги асарда оддий минор гаммаси аккордларига қўшимча тарзда гармоник минор гаммаси асосида тузилган аккордларни ҳам ишлатиш мумкин
Масалан, Равшан Собиров ижросидаги «Сен йиғлама» ашуласи F# (фа-диез) гармоник минор гаммаси асосида ёзилган бўлиб, унинг нақоратида F# (фа-диез) гармоник минор гаммасига кирувчи F#m – G#° – Aaug – Bm – C# – D – E#° аккордлари iv – V – i – VI кетма-кетлигида қўлланилган. Хусусан, нақоратда Bm – C#7 – F#m – D аккордлари чалинган.
Мелодик минор аккордлари ишлатилган зиналар
Мелодик минор гаммаси ноталари асосида тузилган аккорд зиналари жуда оз учрайди. Сабаби, мелодик минор гаммаси асосида тузилган аккордлари бирга чалинганда ёқимли эшитилмайди. Аммо бу ҳолат ушбу аккордлар беқарор, дегани эмас. Табиий минор гаммаси асосида ёзилган асарда мелодик минор гаммасининг айрим аккордлари ишлатилиши мумкин
6. Аралаш аккорд зиналари
Бир тоналлик асосида тузилган аккорд кетма-кетликларида бошқа тоналликка тегишли аккордлар ҳам ишлатилиши мумкин. Бирор аккорд зинасига кирувчи стандарт аккордларнинг бирортаси ўрнига бошқа аккордни чалиш аккорд алмаштириш (инглизча chord substitution)) дейилади. Масалан, минор тоналликда мажор тоналлик аккордлари ёки аксинча — мажор тоналликда минор тоналлик аккордлари қўлланилиши мумкин. Шунингдек, мусиқа асарларида қўшимча доминанта (инглизча dominant second) ҳам кенг қўлланилади. Қуйида ушбу ҳолатлар ҳақида батафсил маълумот ва мисоллар келтирилган
Аккорд алмаштириш – умумий нотага эга аккордлар
Умуман олганда, бирор аккорд зинасига кирувчи стандарт аккордларнинг исталганини бошқа аккорд билан алмаштириш мумкин. Амал қилишимиз шарт бўлган ягона қоида шуки, бирор аккорд ва унинг ўрнига ишлатиладиган аккорд камида битта умумий нотага эга бўлиши керак. Масалан, C (до мажор) тоналлигини олиб қарайлик. Ушбу тоналликнинг стандарт аккордлари C, Dm, Em, F, G, Am ва B° дир. Бу аккордлардан I – vi – IV – V кетма-кетлигини, яъни, C – Am – F – G аккорд зинасини тузайлик. Биз ушбу тўрт аккорднинг бирортаси ўрнига ишлатадиган аккорд C (до мажор) тоналлигига диатоник бўлмаслиги, яъни унга кирмаслиги мумкин.
Келинг, Am (ля минор) аккордини алмаштирамиз. Юқорида кўрсатилгандек, Am (ля минор) аккорди A (ля), C (до) ва E (ми) ноталаридан иборат. Am (ля минор) ўрнига чаладиган аккордимизда ушбу уч нотанинг бири бўлса, бас. Энг осон мисол — A (ля мажор) аккорди. Ушбу аккорд A (ля), C# (до-диез) ва E (ми) ноталаридан тузилади. Шу йўсинда C – Am – F – G кетма-кетлиги асосида C – A – F – G кетма-кетлигини туздик. Бу ҳолат эса ҳар қандай минор аккордни мажораккордга, мажор аккордни эса минор аккордга алмаштиришимиз мумкинлигини кўрсатади. Пировардида, оҳанг қулоққа яхши эшитилса бас!
C – Am – F – G кетма-кетлигига қайтадиган бўлсак, Am (ля минор) ўрнига яна қандай аккордларни ишлатиш мумкин? F (фа) аккордида A (ля) нотаси бор, лекин айни аккордни икки марта чалиш зерикарли бўлади. F#m (фа-диез минор) аккордида ҳам A (ля) бор. Демак, C – Am – F – G кетма-кетлигидан C – F#m – F – G кетма-кетлигини тузиш мумкин. Давом этадиган бўлсак, Dm (ре минор) аккордида ҳам A (ля) нотаси бор. Бу эса бизга C – Dm – F – G аккорд зинасини беради. D (ре) аккордида ҳам A (ля) нотаси бор. Яъни, C – D – F – G кетма-кетлигини ҳам чалиш мумкин.
Энди Am (ля минор) аккордининг яна бир нотаси — C (до) нотасини олайлик. Am (ля минор) аккордини нафақат таркибида A (ля) нотаси бўлган, балки C (до) нотаси бўлган аккордлар билан ҳам алмаштириш мумкин. Энг осон йўли C (до мажор) аккордини Cm (до минор) аккорди билан алмаштиришдир. Натижада C – Am – F – G кетма-кетлигидан C – Cm – F – G кетма-кетлиги ҳосил бўлади. Яна қандай аккордларда C (до) нотаси бор? Масалан, A♭ (ля бемоль) аккорди A♭ (ля-бемоль), C (до) ва E♭ (ми-бемоль) ноталаридан иборат. Шундай экан, C – Am – F – G кетма-кетлигидан C – A♭ – F – G кетма-кетлигини тузиш мумкин. Ажойиб эшитилади! Бундан ташқари, Fm (фа минор) таркибида ҳам C (до) бор: C – Fm – F – G.
Ниҳоят, Am (ля минор) аккордининг учинчи нотаси — E (ми) нотасини олиб қарайлик. Бу ерда ҳам C – Am – F – G кетма-кетлигидан C – Em – F – G аккорд зинасини тузиш мумкин. Ёки E (ми мажор) аккордини ишлатиб, C – E – F – G зинасини тузиш мумкин ва ҳоказо. Хулоса қилиб айтганда, «ишлатилиши керак бўлган» аккордни унинг таркибидаги камида битта нотага эга бўлган бошқа аккорд билан бемалол алмаштириш мумкин. Қуйида аккорд алмаштиришга айрим мисоллар келтирилган.
I – III
Равшан Собиров ва Сетора ижросидаги «Хайр, мактабим!» ашуласи E (ми мажор) тоналлигида бўлиб, унда G# (соль мажор) аккорди чалинган. Аслида эса E (ми мажор) тоналлиги аккордлари E, F#m, G#m, A, B, C#m, D#° дир. Яъни, ашулада G#m (соль-диез минор) аккорди G# (соль мажор) аккорди билан алмаштирилган. (Бундан ташқари, ашулада E (ми мажор) тоналлигига номдош тоналлик – Em (ми минор) тоналлигининг iv аккорди бўлмиш Am (ля минор) аккорди ҳам ишлатилган.)
Ашула аккорд зинасига тўхталадиган бўлсак, унинг нақоратида i – III аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашула нақоратида E – G# аккордлари чалинган.
i – iv – ii – VII
Юлдуз Усмонова ижросидаги «Дадажон» ашуласи Am (ля минор) тоналлигида бўлиб, унинг нақоратида B♭ (си-бемоль) ва Gm (соль минор) аккордлари чалинган. Аслида эса Am (ля минор) тоналлиги аккордлари Am, B°, C, Dm, Em, F, G дир. дир. Яъни, ашулада Bdim (камайтирилган си) аккорди B♭ (си-бемоль) аккорди билан, (соль мажор) аккорди Gm (соль минор) аккорди билан алмаштирилган.
Ашула аккорд зинасига тўхталадиган бўлсак, унинг 1-куплетида ва нақоратида i – iv – ii – VII аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашула 1-куплети ва нақоратида Am – Dm – B♭ – Gm – Am аккордлари чалинган.
i – vii – II – I
Сардор Раҳимхон ижросидаги «Дўст/Друг» ашуласи F#m (фа-диез минор) тоналлигида бўлиб, унинг куплетида Em (ми минор) ва G (соль мажор) аккордлари чалинган. Аслида эса F#m (фа-диез минор) тоналлиги аккордлари F#m, G#°, A, Bm, C#m, D, E дир. дир. Яъни, ашулада E (ми мажор) аккорди Em (ми минор) аккорди билан, G#° (кам. соль-диез мажор) аккорди G (соль мажор) аккорди билан алмаштирилган. Бундан ташқари, ашулада номдош тоналлик F# (фа-диез мажор) тоналлигининг I аккорди бўлмиш F# (фа-диез мажор) аккорди ҳам ишлатилган.
Ашула аккорд зинасига тўхталадиган бўлсак, унинг куплетида i – vii – II – I аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашула куплетида F#m – Em – G – F# аккордлари чалинган.
ii – III – vi
Дадо гуруҳи ижросидаги «Юрагим» ашуласи A♭ (ля-бемоль мажор) тоналлигида бўлиб, унда C7(b13) (до доминантсептаккорди) чалинган. Аслида эса A♭ (ля-бемоль мажор) тоналлиги аккордлари A♭, B♭m, Cm, D♭, E♭, Fm, G° дир. дир. Яъни, ашулада Cm (до минор) аккорди C7(b13) (до доминантсептаккорди) билан алмаштирилган. (b13 аккордга қўшимча 6-минор поғона қўшилганини англатади.)
Ашула аккорд зинасига тўхталадиган бўлсак, унинг нақоратида ii – III – vi аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашула нақоратида B♭m – C7(b13) – Fm аккордлари чалинган.
IV – I – IV – III
Болалар гуруҳи ижросидаги «Сенга боғланган қалбим» ашуласи E (ми мажор) тоналлигида бўлиб, унда G# (соль-диез мажор) аккорди чалинган. Аслида эса E (ми мажор) тоналлиги аккордлари E, F#m, G#m, A, B, C#m, D#° дир. Яъни, ашулада G#m (сол-диез минор) аккорди G# (соль-диез мажор) аккорди билан алмаштирилган.
Ашула аккорд зинасига тўхталадиган бўлсак, унда бошдан-оёқ IV – I – IV – V ҳамда VI – I – IV – III аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашулада бошдан оёқ A – E – A – B ҳамда A – E – A – G# аккордлари чалинган.
V – VII – III
Самандар ижросидаги «Энг гуллаган ёшлик чоғимда» ашуласи E♭m (ми-бемоль минор) тоналлигида бўлиб, унинг нақоратида B (си мажор) аккорди чалинган. Аслида эса E♭m (ми-бемоль минор) тоналлиги аккордлари E♭m, F°, G♭, A♭m, B♭m, C♭, D♭ дир. Яъни, ашулада B♭m (си-бемоль минор) аккорди B (си мажор) аккорди билан алмаштирилган.
Ашула аккорд зинасига тўхталадиган бўлсак, унинг нақоратида V – VII – III аккорд кетма-кетлиги қўлланилган. Хусусан, ашула нақоратида B – D♭ – G♭ аккордлари чалинган.
vi – V – vii – I
Болалар гуруҳи ижросидаги «Эски шаҳар» ашуласи Gm (соль минор) тоналлигида бўлиб, унда Fm аккорди чалинган. Аслида эса Gm (соль минор) тоналлиги аккордлари Gm, A°, B♭, Cm, Dm, E♭, F дир. Яъни, ашулада (фа мажор) аккорди Fm (фа минор) аккорди билан алмаштирилган.
Қолаверса, ашулада ҳам Gm (соль минор) тоналлигида «кирувчи» Gm (соль минор), ҳам «кирмайдиган» G (соль мажор) аккордлари қўлланилган. Бундан ташқари, ашулада номдош тоналлик бўлмиш G (соль мажор) тоналлигининг V аккорди D7 (ре доминантсептаккорди) ҳам ишлатилган.
Ашула аккорд зинасига тўхталадиган бўлсак, нақоратда юқоридаги аккордлар vi – V – vii – I аккорд кетма-кетлигида чалинган. Хусусан, нақоратда Cm – D7 – Fm – G аккордлари чалинган.
Қарзга олинган аккордлар – номдош тоналлик аккордлари
Бир тоналликда унга «шерик» ёки номдош тоналлик аккордлари қўлланилиши мумкин. Бир хил тоникага эга тоналликлар «номдош» тоналликлар деб аталади. Мисол келтирадиган бўлсам, мажор тоналликда минор тоналлик аккордлари ва аксинча – минор тоналликда мажор тоналлик аккордлари қўлланилиши мумкин. Бундан ташқари, минор тоналликда ҳам табиий минор, ҳам гармоник минор гаммаси аккордлари ишлатилиши мумкин. Уларни қарзга олинган аккордлар (инглизча borrowed chords) ёки алмаштирилган аккордлар (инглизча substituted chords деб атаймиз. Айни ҳолат лад қоришмаси (инглизча mode mixture ёки modal mixture), лад алмашинуви (инглизча modal interchange), мутация (инглизча mutation) деб ҳам номланади
Минор тоналликка номдош гармоник минор аккордлари ишлатилган асарлар жуда кўп учрайди. Қолаверса, минор ёки мажор номдош тоналлик аккорди қисқа чалиниб, оригинал тоналликка қайтилган ашулалар ҳам кўп учрайди. Масалан, мажор тоналликларда номдош минор тоналликнинг IV аккорди ишлатилган асарлар жуда кўп. Масалан, C (до мажор) тоналлигида Fm (фа минор) аккорди ишлатилиши мумкин ва ҳоказо. Минор тоналликларда эса мажор тоналликнинг IV ва V аккорди ишлатилган ҳолатлар ҳам жуда кўп учрайди. Масалан, Bm (си минор) тоналлигида E♭ (ми-бемоль мажор) ва F (фа мажор) аккордлари ишлатилиши мумкин. Қуйида номдош тоналлик аккордлари ишлатилган ашулаларга айрим мисоллар келтирилган.
Мажор тоналликда iv аккорди
Мажор тоналликка эга ашулаларда номдош минор тоналлик аккордлари ишлатилиши мумкин. Масалан, мажор тоналликдаги асарда IV мажор аккорди ўрнига iv минор аккорди чалиниши мумкин. Қуйида бундай ашулаларга айрим мисоллар келтирилган.
IV – iv
Болалар ижросидаги «Унутганим йўқ» ашуласи C (до мажор) тоналлигида бўлиб, унда Fm (фа минор) аккорди чалинган. Хусусан, ашуланинг куплети ва нақорати якунида қуйидаги кетма-кетлик учрайди: IV – iv. Яъни, ашулада F – Fm аккордлари чалинган. Бу ерда F (фа мажор) аккорди F (фа мажор) тоналлик аккорди, лекин Fm (фа минор) аккорди Cm (до минор) тоналлигининг iv аккордидир.
Минор тоналликда IV аккорди
Минор тоналликка эга ашулаларда номдош мажор тоналлик аккордлари ишлатилиши мумкин. Масалан, минор тоналликдаги асарда iv минор аккорди ўрнига IV мажор аккорди чалиниши мумкин. Қуйида бундай ашулаларга айрим мисоллар келтирилган.
i – iv – VII – IV
Болалар гуруҳи ҳамда Лола ижросидаги «Ундан нимам кам?» ашуласи Cm (до минор) тоналлигида бўлиб, унинг нақоратида F (фа мажор) аккорди чалинган. Хусусан, куплетда қуйидаги кетма-кетлик учрайди: i – iv – VII – IV. Яъни, нақоратда Cm – Fm – B♭ – F аккордлари чалинган. Бу ерда Cm (до минор), Fm (фа минор) ва B♭ (си-бемоль мажор) аккордлари Cm (до минор) тоналлик аккордлари, лекин F (фа мажор) аккорди C (до мажор) тоналлигининг IV аккордидир.
Минор тоналликда V ва V7 аккордлари
Минор тоналликдаги ашулаларда гармоник минор аккордлари ишлатилиши мумкин. Масалан, i – iv – V ёки i – iv – V7 кетма-кетлиги кенг тарқалган. Бу ерда i – iv табиий минор гамманинг i ва iv аккордлари, V ва V7 эса гармоник минор гаммасининг V аккордидир. Бундан ташқари, айни ҳолатни минор тоналликда номдош мажор тоналликнинг V аккорди ишлатилган, дея изоҳлаш мумкин, чунки гармоник минор ва номдош мажор гамманинг V поғонадаги аккордлари бир хилдир. Қуйида минор тоналликда V ёки V7 аккорди ишлатилган ашулаларга мисоллар билан танишишингиз мумкин.
i – III – iv – V
Лоланинг «Орзу» ашуласи Bm (си минор) тоналлигида бўлиб, унинг нақоратида F# (фа-диез мажор) аккорди ишлатилган. Хусусан, куплетда қуйидаги кетма-кетлик учрайди: i – III – iv – V. Яъни, куплетда Bm – D – Em – F# аккордлари чалинган. Бу ерда Bm (си минор), D (ре мажор), Em (ми минор) аккордлари Bm (си минор) гамма аккордлари, лекин F# аккорди B (си) гармоник минор ёки B (си) мажор гаммасининг V аккордидир.
i – iv – V
Болалар ижросидаги «Шамол» ашуласи Am (ля минор) тоналлигида бўлиб, унинг нақоратида E (ми мажор) аккорди ишлатилган. Хусусан, нақоратда қуйидаги кетма-кетлик учрайди: i – iv – V – i. Яъни, нақоратда Am – Dm – E – Am аккордлари чалинган. Бу ерда Am (ля минор) ва Dm (ре минор) аккордлари Am (ля минор) гаммаси аккордлари, лекин E (ми мажор) аккорди A (ля) гармоник минор ёки A (ля) мажор гаммасининг V аккордидир.
Шунингдек, Сардор Раҳимхон Жаноб Мирзо гуруҳининг «Эй, синфдош» ашуласига қилган кавери Gm(соль минор) тоналлигида бўлиб, унинг куплетида D7 (ре доминанcептаккорди) ишлатилган. Хусусан, ашула куплети ва нақоратида қуйидаги кетма-кетлик учрайди: i – iv – V7 – i. Яъни, куплет ва нақоратда Gm – Cm – D7 – Gm аккордлари чалинган. Бу ерда Gm (соль минор) ва Cm (до минор) аккордлари Gm (соль минор) гаммаси аккордлари, лекин D7 аккорди G (соль) гармоник минор ёки G (соль) мажор гаммасининг V аккордидир.
Равшан Собировнинг «Аскар» ашуласи Am (ля минор) тоналлигида бўлиб, унинг куплетида E (ми мажор) аккорди ишлатилган. Хусусан, куплетда қуйидаги кетма-кетлик учрайди: i – iv – V – V. Яъни, куплетда Am – Dm – E – E аккордлари чалинган. Бу ерда Am (ля минор) ва Dm (ре минор) аккордлари Am (ля минор) гаммаси аккордлари, лекин E (ми мажор) аккорди A (ля) гармоник минор ёки A (ля) мажор гаммасининг V аккордидир.
Шунингдек, Равшан Собировнинг «Кел, жоним» ашуласи Bm (си минор) тоналлигида бўлиб, унинг нақоратида F# (фа-диез) аккорди ишлатилган. Хусусан, нақоратда қуйидаги кетма-кетлик учрайди: i – iv – V – VI – V. Яъни, нақоратда Bm – Em – F# – G – F# аккордлари чалинган. Бу ерда Bm (си минор), Em (ми минор), G (соль) аккордлари Bm (си минор) гаммаси аккордлари, лекин F# (фа-диез) аккорди B (си) гармоник минор ёки B (си) мажор гаммасининг V аккордидир.
i – v – iv – V7
Болалар гуруҳининг «Сени соғиндим» ашуласи Am (ля минор) тоналлигида бўлиб, унинг куплетида ва нақоратида E7 (ми доминантсептаккорди) ишлатилган. Хусусан, ашулада қуйидаги кетма-кетлик учрайди: i – v – iv – V. Яъни, куплетнинг иккинчи қисмида Am – Em – Dm – E7 аккордлари чалинган. Бу ерда Am (ля минор), Em (ми минор), Dm (ре минор) аккордлари Am (ля минор) гаммаси аккордлари, лекин E7 (ми доминантсептаккорд) A (ля) гармоник минор ёки A (ля) мажор гаммасининг V аккордидир.
i – VI – iv – V
Жўрабек ижросидаги «Орзу» ашуласи Bm (си минор) тоналлигида бўлиб, ашула нақоратида F# (фа-диез) аккорди ишлатилган. Хусусан, ашула куплетида қуйидаги кетма-кетлик учрайди: i – VI – iv – V. Яъни, нақоратда Bm – G – Em – F# аккордлари чалинган. Бу ерда Bm (си минор), G (соль), Em (ми минор) аккордлари Bm (си минор) гаммаси аккордлари, лекин F# (фа-диез) аккорди B (си) гармоник минор ёки B (си) мажор гаммасининг V аккордидир.
Райҳон ижросидаги «Юрак» ашуласида ҳам деярли бир хил кетма кетликни учратиш мумкин. Ашула B♭m (си-бемоль минор) тоналлигида бўлиб, унинг куплети ва нақоратида F7sus4 (фа-доминантcептаккорди sus4) ва F (фа мажор) аккордлари ишлатилган. Хусусан, ашула куплетида i – v – VI – iv – V – V, нақоратида эса i – iv – VI – iv – V – V кетма-кетлиги учрайди. Яъни, куплетда B♭m – Fm – G♭ – E♭m – F7sus4 – F, нақоратда эса B♭m – E♭m – G♭ – E♭m – F7sus4 – F аккордлари чалинган. Бу ерда B♭m (си-бемоль минор), Fm (фа минор), G♭ (соль-бемоль мажор) ва E♭m (ми-бемоль минор) аккордлари B♭m (си-бемоль минор) гаммаси аккордлари, лекин F7sus4 (фа-доминантсептаккорди sus4) va F (фа мажор) аккордлари B♭ (си-бемоль) гармоник минор ёки B♭ (си-бемоль) мажор гаммасининг V аккордидир.
i – VI – iv – V7
Зиёд Эшонхўжаевнинг «Бу оқшом» ашуласининг бир неча тоналликдаги версияси мавжуд, лекин уларнинг барчаси минор тоналликда. Масалан, Em (ми минор) тоналлигидаги версиясида B7 (си доминантсептаккорди) қўлланилган. Хусусан, ашула куплетида қуйидаги кетма-кетлик учрайди: i – VI – iv – V7. Яъни, куплетда Em – C – Am – B7 аккордлари чалинган. Бу ерда Em (ми минор), C (до мажор), Am (ля минор) аккордлари Em (ми минор) гаммаси аккордлари, лекин B7 (си доминантсептаккорди) E (ми) гармоник минор ёки E (ми) мажор гаммасининг V аккордидир.
I – VII – VI – V
Болалар гуруҳининг «Нега ундай қилдинг сен?» ашуласи Bm (си минор) тоналлигида бўлиб, унинг куплетида F# (фа-диез) аккорди ишлатилган. Хусусан, ашулада қуйидаги кетма-кетлик учрайди: I – VII – VI – V – V. Яъни, куплетда Bm – A – G – F#7sus4 – F# аккордлари чалинган. Бу ерда Bm (си минор), A (ля мажор), G (соль мажор) аккордлари Bm (си минор) гаммаси аккордлари, лекин F#7sus4 – F# аккордлари B (си) гармоник минор ёки B (си) мажор гаммасининг V аккордидир.iv – V7 – i – VII
Саҳар гуруҳининг «Ёмғир» ашуласи Gm (соль минор) тоналлигида бўлиб, унинг куплети ва нақоратида D7 (ре доминантсептаккорди) ишлатилган. Хусусан, ашула куплети ва нақоратида қуйидаги кетма-кетлик учрайди: iv – V7 – i – VII. Яъни, куплет ва нақоратда Cm – D7 – Gm – F аккордлари чалинган. Бу ерда Cm (до минор), Gm (соль минор) аккордлари Gm (соль минор) гаммаси аккордлари, лекин D7 (ре доминантсептаккорди) аккорди G (соль) гармоник минор ёки G (соль) мажор гаммасининг V аккордидир.
iv – VI – VII – V
Болалар гуруҳининг «Бўлди хато» ашуласи Am (ля минор) тоналлигида бўлиб, унинг куплети ва нақоратида E (ми мажор) аккорди ишлатилган. Хусусан, ашула куплетида қуйидаги кетма-кетлик учрайди: iv – VI – VII – V. Яъни, куплетда Dm – F – G – E аккордлари чалинган. Бу ерда Dm (ре минор), F (фа мажор), G (соль мажор) аккордлари Am (ля минор) гаммаси аккордлари, лекин E (ми мажор) аккорди A (ля) гармоник минор ёки A (ля) мажор гаммасининг V аккордидир.
iv – VII – VI – i – vii
Лоланинг «Нетайин?» ашуласи B♭m (си-бемоль минор) тоналлигида бўлиб, унинг куплетида Adim7 (кам. ля септаккорди) ишлатилган. Хусусан, ашула куплетида қуйидаги кетма-кетлик учрайди: iv – VII – VI – i – vii. Яъни, куплетда E♭m – A♭ – G♭ – B♭m/G – Adim7 аккордлари чалинган. Бу ерда E♭m (ми-бемоль минор), A♭ (ля-бемоль), G♭ (соль-бемоль) ва B♭m/G (бас нотаси соль бўлган си-бемоль минор) аккордлари B♭m (си-бемоль минор) гаммаси аккордлари, лекин Adim7 (кам. ля септаккорди) аккорди B♭ (си-бемоль) гармоник минор гаммасининг vii аккордидир.
VII – v – i – I
Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Соғиниб» ашуласи B♭m (си-бемоль минор) тоналлигида бўлиб, куплет ва нақорат якунида B♭ (си-бемоль мажор) тоналлигининг I аккорди – B♭ (си-бемоль мажор) аккорди ишлатилган. Хусусан, ашула куплетининг иккинчи қисмида қуйидаги кетма-кетлик учрайди: VII – v – i – I. Яъни, куплетнинг иккинчи қисмида A♭ – Fm – B♭m – B♭ аккордлари чалинган. Бу ерда A♭ (ля-бемоль мажор), Fm (фа минор), B♭m (си-бемоль минор) аккордлари B♭m (си-бемоль минор) гамма аккордлари, лекин B♭ (си-бемоль мажор) аккорди B♭ (си-бемоль мажор) тоналлигининг I аккордидир.
Қўшимча доминанта – ёрқин ўтишлар
Айрим ашулаларда қўшимча доминанта (инглизча dominant second) учрайди. Содда қилиб айтганда, қўшимча доминанта гамманинг тоникаси ҳисобланмаган поғонасига нисбатан доминанта бўлади. Доминанта эса, ўз навбатида, мажор ёки минор гаммасининг бешинчи ва энг муҳим поғонасидир. Гамманинг бешинчи поғонасида тузилган учтовушликни ҳам доминанта деб аташади. Мажор гаммасининг ҳам, минор гаммасининг ҳам доминантаси доим мажор аккорд бўлади (оддий мажор аккорд ёки 7 лик, яъни доминантсептаккорд)
Умумий ҳолатда қўшимча доминанта Dп, хусусий ҳолатда Д/[поғона] ўлароқ белгиланади. Бу ерда «поғона» — қўшимча доминанта қурилаётган поғона рақами. Масалан, D/III белгиси учинчи поғонага нисбатан қўшимча поғона тузилганини англатади.
Қўшимча доминанталарни ишлатишдан мақсад нима? Мақсад бир аккорддан иккинчисига ўтишни ёрқин, кучли қилиш. Мажор тоналликларда қўшимча доминанталар одатда II, III, IV, V, VI поғоналарга нисбатан, минор тоналликларда эса III, IV, V, VI, VII поғоналарга нисбатан тузилади.
Масалан, Болалар гуруҳининг «Мактаб вальси/Школьний вальс» ашуласи C (до мажор) тоналлигида бўлиб, унда C – E – Am – Dm – G аккордлари чалинган. Юқоридаги формулалар асосида E (ми мажор) аккорди C (до мажор) тоналлигига кирмаслигини кузатамиз. Лекин E (ми мажор) аккорди Am (ля минор) тоналлигининг доминантасидир. Ушбу ашулада E (ми мажор) аккорди C (до мажор) дан Am (ля минор)га ўтишни ёрқинроқ қилади. Бунинг сабаби шундаки, E (ми мажор) аккорди таркибида A♭ (ля-бемоль) нотаси бўлиб, у C (до мажор) гаммага кирмайди. Аммо кейинги аккордимиз тоналликка кирувчи Am (ля минор) бўлгани учун, C – E – Am ўтишида қисқа муддатга юзага келган танглик ёрқин ечилади.
Шунингдек, Болалар гуруҳининг «Биламан, бу – ҳаёт» ашуласи G (соль мажор) тоналлигида бўлиб, унда B7 (си доминантсептаккорди) чалинган. Аслида бу аккорд G (соль мажор) тоналлигига кирмайди, лекин G (соль мажор) тоналлигининг бешинчи поғонаси бўлмиш Em (ми минор)нинг доминантасидир. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, одатда қўшимча доминантадан кейин ўша доминанта асосига ўтиш кузатилади. Масалан, G (соль мажор) тоналлигида кўп ҳолатларда B (си доминантсептаккорди)дан кейин Em (ми минор) аккорди чалинади. Аммо «Биламан, бу – ҳаёт» ашуласида B7 (си доминантсептаккорди)дан кейин C (до мажор) аккордининг бир тури бўлмиш Cadd11 аккордига ўтилган. Хусусан, ашула куплетида ҳам, нақоратида ҳам G – B7 – Cadd9 аккорд кетма-кетлиги чалинган. Бундай ҳолатларда қўшимча доминанта ёлғон ечимга (инглизча deceptiive resolution) етаклайди, дейилади.